Месси қишда "Барселона"дан кетолмайди

“Барселона” сардори Лионель Месси каталонияликлар сафида камида 2020/21 йилги мавсум охиригача тўп суради. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Гап шундаки, “кўк-анор ранглилар”нинг вақтинчалик раҳбарияти бу каби муҳим қарорларни қабул қилишга ҳақли эмас. Шу сабабли, 33 ёшли аргентиналик футболчи январда жамоасини ўзгартира олмайди.

Месси 2021 йилнинг ёзида, яъни шартномаси якунлангач, “Барселона”ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Лео шу кунгача “Барселона” сафида жами 741 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 640 та гол ҳамда 282 та ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!