Месси қийналяпти

“Барселона” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси гол уриш қобилиятини кўрсатишга қийналяпти.

Маълумотларга қараганда, аргентиналик ҳужумчи уч ойдан бери ўйиндан гол ура олмаяпти. Месси охириги марта Европа Чемпионлар лигасида 8 август куни “Наполи” дарвозасини ишғол қилган эди.

Ўшандан бери, у “Барселона” сафида тўққизта ва Аргентина терма жамоасида иккита учрашувда иштирок этди. Умумий ҳисобда 1057 дақиқа майдон ҳаракат қилган ҳужумчи ўйиндан бирорта гол уролмади. Бу давр мобайнида киритган тўртта голини 11 метрлик жарима зарбасидан урди.

Мутахассислар Лионель Мессининг ўйин сифати пасайиб етганини таъкидламоқда. У сўнгги 12 йилда энг паст кўрсаткичларни қайд этяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!