Месси Раулнинг натижасини такрорлади
Ads

Аввал хабар берганимиздек айни дамда Барселона шаҳридаги “Камп Ноу” стадионида УЕФА Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич илк туридан ўрин олган “Барселона” ҳамда ПСВ (1:0 танаффус) жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтмоқда.

Ўйиннинг 31-дақиқасида каталонияликлар етакчиси Лионель Месси жарима зарбасидан ажойиб тарзда фойдаланиб ҳисобни очишга эришди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, 33 ёшли аргентиналик футболчи бу билан кетма-кет 14-мавсум ЕЧЛда рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. У бу борада афсонавий Рауль Гонсалеснинг натижасини такрорлади.

Бундан ташқари ушбу гол Месси учун Чемпионлар лигасидаги 101-гол бўлиб тарихга кирди.