Месси Саудияга кетворгани учун узр сўраб чиқди (видео)

Лионель Месси Саудия Арабистонига сафар қилгани учун ПСЖдан узр сўради.

Аввалроқ Париж клуби аргентиналик футболчини Яқин Шарққа рухсациз саёҳат қилгани учун икки ҳафтага дисквалификация қилгани малум бўлганди. У "Труа" ва "Аяччо"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Ижтимоий тармоқда Месси ушбу ҳолат юзасидан мурожаат қилди.

"Ўйиндан кейин ҳар доимгидек бизга бир кун дам беришади деб ўйладим. Мен саёҳатни ташкил қилдим ва уни бекор қила олмадим.

Жамоадошларимдан узр сўрайман ва клуб қарорини кутаман”, - деди аргентиналик ҳужумчи.

Аввалроқ, ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье Мессининг дисквалификацияга учрагач, жамоада ўйнашини хоҳлаётгани ҳақида хабар берган эди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!