Месси: Шу нусха жамоада бўлса, “Барса”га ўтмайман!
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади. Аргентиналик тўпурарнинг келажаги ҳозирча мавҳум. Лекин “Барселона”га қайтиш эҳтимоли катта.
Журналист Марк Марбанинг хабар беришича, 35 ёшли юлдуз Каталонияга қайтишга тайёр, бироқ бунинг учун клуб бир шартни бажариш керак.
Унга кўра, Месси жамоага клуб ҳимоячи Жерар Пике билан хайрлашсагина қайтишини уқтирмоқда.
Кейинги йилларда Месси ва Пике ўртасидаги муносабат кескин ёмонлашган эди. Лео “Барселона”даги сўнгги мавсумида испаниялик футболчи билан умуман гаплашмагани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Леонинг бу талабидан кейин унинг “Барселона”га қайтиши Пикенинг кетишига боғлиқ бўлиб қолади. Кейинги пайтда Жерарнинг клубдан кетиб, “Атлетико”га ўтиши ҳақида хабарлар чиқа бошлади.
Фикрлар