Месси уйига ҳужум қилганлардан катта пул талаб қиляпти

Яқинда бир гуруҳ экофаоллар машҳур футболчи Лионель Мессининг Ибица шаҳридаги уйига бўёқ тўкиб кетган эди.

“Интер Майами” ҳужумчиси шахсий мулкига етказилган зарарни қоплаш учун экофаоллар ташкилотидан 50 минг евро талаб қилмоқда.

El Español нашрининг ёзишича, бу акцияни уюштиришда масъулиятни ўз зиммасига олган экоташкилот талаб қилинаётган сумма етказилган зарар миқдоридан анча катта эканини иддао қилмоқда.

Суд жараёнида Мессининг ҳуқуқшунослари қарама-қарши томонни жиноий хатти-ҳаракатларни уюштиришда айблади.

Экологик ташкилот матбуот котиби Бильбао Бассатерра агар Мессининг уйини тўлиқ қайта бўёб чиқилса ҳам, харажатлар 50 минг еврога етмаслигини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!