Месси ва Мбаппе аҳволи бўйича баёнот берилди
“Пари Сен-Жермен” бош мураббийи Маурисио Почеттино Франция чемпионатининг 22-тур ўйини олдидан жамоа етакчилари Лионель Месси ва Килиан Мбаппенинг аҳволи бўйича маълумот берди.
- Биз Мбаппенинг тикланиш жараёнидан мамнунмиз. У бўлажак ўйин қайдномасига киритилади. Бошланзич таркибга кириш ёки кирмаслигини вақт кўрсатади. Месси масаласида айтишим мумкинки, у бир ҳафта давомида умумий гуруҳ билан шуғулланди. Бу ёқимли ҳолат, - деди Маурисио Почеттино.
Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси коронавирус юқтиргани боис бир ойдан бери майдонга тушмаяпти. Килиан Мбаппе эса чап оёғидаги мушаклари безовта қилганидан кейин тиббий муолажа олганди.
ПСЖнинг яна бир юлдузи Неймар ҳали умумий гуруҳ машғулотларига қўшилгани йўқ. Бразилиялик ҳужумчи ҳозирча якка тартибда шуғулланмоқда.
Фикрлар