
Месси ва Мбаппе Дембелени "Олтин тўп" билан табриклади
Усмон Дембеле "France Football" томонидан мавсумнинг энг яхши футболчисига бериладиган "Олтин тўп" совринини қўлга киритди. Дембелени собиқ жамоадоши Лионель Месси ва ватандоши ҳисобланган Килиан Мбаппe ижтимоий тармоқлар орқали табриклади.
Месси: "Табриклайман, сен учун жуда хурсандман. Сен бу мукофотга лойиқсан!"
Мбаппе: "Усмон Дембеле… Қандай ҳиссиётлар, акам. Сен бундан 1000 марта кўпроғига лойиқсан."
Маълумот учун, франциялик футболчи 2024/2025-йилги мавсумда ПСЖ таркибида 59 та ўйинда майдонга тушиб, 37 та гол ва 14 та ассист қайд этди.
Comments