Месси ва Роналду нега Лавессига ҳавас қилади?
Ads
 
Хитой чемпионатида "Хэбэй Чайна Форчун" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган аргентиналик Эсекьель Лавесси дунёда энг катта маош олаётган футболчи бўлиб чиқди.
 
Маълумотларга қараганда Эсекьель Лавесси Хитой клубидан ҳафтасига 579 000 евро миқдорида маош олмоқда ва бу сумма бир йилда 28 миллион еврога айланади. Бундан ташқари сахий хитойликлар 31 ёшли аргентиналик футболчини барча қулайликларга эга уй-жой, иккита автомобиль, шахсий ҳайдовчи, ошпаз ва тилмоч билан ҳам таъминлаган.
 
Лавессининг ҳаёти ва маошига дунёнинг энг кучли икки футболчиси - Лионель Месси ва Криштиану Роналду ҳам ҳавас қилиши мумкин. Чунки ҳар икки футболчи ҳам Лавессидан анча кам маош олади. "Барселона" ўз етакчисига ҳафтада 438 минг, "Реал" эса ўз тўпурарига 317 минг евро миқдорида маош беради.