Месси Хавига етиб олди, Бензема эса 500 лик довонни босиб ўтди
Бироз олдин Испания Ла Лигаси 26-туридан ўрин олган "Реал" "Барселона" баҳси якунига етди ва унда пойтахт жамоаси ғалаба қозонди.
Ушбу учрашувда жамоадошларини майдонга олиб тушган "кўк-аноррангликлар" сардори Лионель Месси "Эл-Классико"лар доирасидаги 43 баҳсини ўтказди. Бу билан аргентиналик ҳужумчи каталонияликларнинг собиқ ярим ҳимоячиси Хавининг натижасига етиб олди.
Шунингдек, мадридликлар ҳужумчиси Карим Бензема "қаймоқрангликлар" либосидаги 500 ўйинини ўтказди.
Жорий мавсумнинг ортда қолган қисмида франциялик форвард 25 ўйинда 12 та гол ва 6 та голлик узатма муаллифига айланди.

Фикрлар