Месси яна бир рекордни ўзиники қилди
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси ташкилоти ортда қолган йилнинг энг яхши плеймейкери номини эълон қилди.
Унга кўра, "Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Лионель Месси биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Эътиборли томони шундаки, аргентиналик юлдуз бу номга 5-марта эга чиқмоқда. Мазкур натида рекорд ҳисобланади. Аввалги энг яхши кўрсаткич "Барселона" афсонаси Хавига тегишли эди - 4 бор.
Қуйида IFFHS версияси бўйича 2022 йилнинг энг яхши плеймейкерлари билан танишиш имкониятига эгасиз.
1. Лионель Месси (ПСЖ / Аргентина);
2. Лука Модрич ("Реал" / Хорватия);
3. Кевин де Брюйне ("Манчестер Сити" / Бельгия);
4. Бруну Фернандеш ("Манчестер Юнайтед" / Португалия);
5-6. Антуан Гризманн ("Атлетико" / Франция);
5-6. Бернарду Сильва ("Манчестер Сити" / Португалия).
Лео ташкилот томонидан жорий йилнинг ўзида 3-марта тақдирланмоқда. Аввалроқ, у йилнинг энг яхши футболчиси ва тўпурари совринларини қабул қилиб олганди.
Фикрлар