Месси янада Роналдудан ортда қолди

Transfermarkt портали XXI асрда энг кўп хет-трик қайд этган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Португалиялик юлдуз А Сериянинг аввалги турида “Кальяри” дарвозасини уч бора аниқ нишонга олганди. Шу билан унинг хет-триклари сони 57 тага етди.

“Барселона” етакчиси Лионель Месси бу борада доимий рақобатчисидан ортда қолмоқда. Аргентиналик тўпурар янги асрда 54 марта учтадан гол киритган.

Кучли учликни якунлаган “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски эса, пешқадамлардан анча ортда қолган. Польшалик тўпурар жами 24 та учрашувда хет-трик қайд этган.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)