Месси ёқмай қолди!

Бутун дунёдаги футбол мухлислари Лионель Мессини олқишлаб келаётган бир пайтда Парижлик фанатлар аргентиналик юлдузга ҳурматсизлик қилмоқла.

Франция чемпионатининг 35-турида ПСЖ ўз майдонида “Аяччо”ни қабул қилди. Стадион узра Лионель Мессининг номи эълон қилинганида фанатлар ҳуштакбозлик қилди. Аксинча, Мессининг ҳужумдаги шериги Килиан Мбаппени олқишлар билан қарши олишди.

Хабарингиз бор, Месси рухсатсиз Саудия Арабистонига бориб келганидан кейин клуб раҳбарияти уни икки ҳафта муддатга жамоадан четлатганди. Бироқ, ўйинчи вакиллари клуб мутасаддилари билан музокара ўтказди ва Месси битта узр билан  ўйинга қўйилди.

- Мессига қарши ҳуштакбозлик бўлди, лекин трибунадаги мухлисларнинг катта қисми Мессини қўллаб-қувватлаб, олқишлар билан уларни босиб ташлади. Лео бор эътиборини ўйинни жонлаштириш ва хавфли вазиятлар яратишга қаратди. Месси фаолияти давомида бунақа мураккаб вазиятларга кўникиб қолган, - деди бош мураббий Кристоф Галтье.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!