Мессига икки йиллик битим юборилди
ПСЖ билан шартномаси якунланиб бораётган Лионель Месси ҳали фаолиятини қайси жамоада давом эттириши номаълум бўлиб турибди.
Таниқли журналист Никола Скиранинг таъкидлашича, “Барселона” президенти Жоан Лапорта Лионель Мессига агентлик қилаётган отаси Хорхега ҳамкорлик шартномасини юборган.
Манбанинг таъкидлашича, битим икки йилга мўлжалланган бўлиб, 2025 йилнинг 30 июнига қадар давом этади.
Аслида Месси ПСЖни тарк этиб, Каталонияга қайтишга мойил бўлиб турибди. Унга ПСЖ лойиҳаси маъқул келмаган. Фанатлар Мессига ҳуштакбозлик қилаётгани ҳам унга ёқмаяпти.
Шунга қарамай, “Барселона” Месси трансферини амалга ошириш учун трансферлар режасини Ла Лига раҳбариятидан тасдиқлатиб олиши шарт.
Фикрлар