Мессига пенальти тепишни мен ўргатганман!

CHERY AUTO

Бразилия терма жамоаси машҳур футболчиси Неймар аргентиналик саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Мессига қандай қилиб пенальти тепишни ўргатганини гапириб берди.

Мен Мессига пенальти тепишни ўрганишида ёрдам берганман. Машғулотда эдик, у менга келиб: “Сен қандай қилиб пенальтини бунақа бажаряпсан?” деди. Мен унга “Ақлинг жойидами? Ахир сен Мессисан! Буни мен эплаяпманми, сен ҳам албатта уддалайсан!”, дедим.

Кейин мен унга пенальтини қандай тепишни кўрсатди ва у шу тариқа машқ қила бошлади, - деди Неймар Фабрицио Романо билан суҳбатда.

Таъкидлаш жоизки, халқаро миқёсдаги икки ашаддий рақиб – Бразилия ва Аргентина терма жамоаларининг сўнгги йиллардаги энг ёрқин юлдузлари Неймар ва Месси ўзаро дўст ҳисобланади.

Улар клублар миқёсида “Барселона” ва “Пари Сен-Жермен”да биргаликда тўп тепган. 2023 йилнинг ёзида Месси “Интер Майами”га, Неймар эса, “Ал-Ҳилол”га кўчиб ўтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!