Мессини ҳурмат қиладиган ягона дарвозабон антиқа ишга қўл урди

Мексиканинг “Тигрес” жамоаси даврозасини 2014 йилдан буён қўриқлаб келаётган аргентиналик Науэль Гусман янги шартномасига Лионель Месси билан боғлиқ бандни киритди. Унга кўра, агар “Барселона” юлдузи Аргентинага қайтиб, собиқ клуби “Ньюэллс Олд Бойз” сафига қўшилса, “Тигрес” Гусманни жамоадан кетишига изн беради.

- Шартномага бу бандни қўшишни таклиф қилганимда розим бўлишди. Агар Месси “Ньюэллс Олд Бойз”га келса, мен ҳам собиқ жамоамга қайтаман, - деди Науэль Гусман.

Бу дарвозабон 2005-2014 йиллар давомида Мессини тарбиялаган клуб таркибидан тўп сурган. Орада икки йил ижара асосида “Индепендьенте Ривадавия” жамоаси дарвозасини ҳам қўриқлади.

Яқинда машҳур мураббий Маурисио Почеттино “Ньюэллс Олд Бойз”ни бошқариб, унда Лионель Мессини ўйнатиш истагида эканини айтганди.

Хаверц ва Санчо МЮда бирга ўйнайди

ПСЖ бу футболчи учун энг муҳим ўйинчисидан воз кечди

"Олтин бутса". Роналду ва Месси тахтни топширмоқда

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!