Мессининг акаси “Барселона” ҳақида айтган гаплари учун узр сўради
Лионель Мессининг акаси Матиас Месси аввалроқ “Барселона” ҳақида айтган гаплари учун кескин танқид қилинган эди. Унинг сўзларига кўра, испан гранди укаси туфайли таниқли клубга айланган ва улар бу жамоага қайтиб бормайди. Ушбу ҳолатдан кейин "қаҳрамон ака" кечирим сўраб чиқди.
“Мен айтган гапларим учун узр сўрамоқчиман. Қандай қилиб “Барса”дек буюк ва ўз тарихига эга клубга бундай дейишим мумкин. Каталония бизнинг иккинчи уйимиз”, - деди Матиас Месси.
Лионель Мессининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси мавсум сўнгида ўз ниҳоясига етади. У ҳали келажаги ҳақида бир қарорга келмаган ва “Барселона”га эркин агент сифатида қайтиш эҳтимоли бор.
Фикрлар