Мессининг "Барселона"га қайтиш эҳтимоли бор

Журналист Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, Хорхе Месси кеча ПСЖ раҳбарлари билан Леонинг янги шартномаси бўйича музокаралардан сўнг дарҳол "Барселона"га учиб кетган.

Хабарларга кўра, Париж клуби раҳбарияти ва Мессининг отаси ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижа бермаган. Лео парижликлар билан янги шартнома имзолашдан бош тортгани маълум бўлди.

Месси 2003 йилдан 2021 йилгача "Барселона"да ўйнаган.
35 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол ва 14 та ассистни амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!