Мессининг бошқа ўйинчилардан қандай фарқи борлиги айтилди

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Гари Линекер ПСЖ форварди Лионель Месси ҳақида фикр биддирди.

- Майдонни ўта кенг даражада кўра олиш ва жуда қулай пас бериш қобилияти Лионель Мессининг бошқа ўйинчилардан ажратиб турадиган энг асосий хусусиятдир. Шундан келиб чиқиб, унинг голлари ва ассистлари сони кўп.

Бундан ташқари аргентиналик юлдуз ғаройиб дриблингга эга эканини ҳам айтиб ўтиш шарт, - деди Гари Линекер.

Месси клублар миқёсида жам 828 та учрашувда 694 та гол ва 330 та ассист қайд этган. Шунингдек, Аргентина терма жамоасида 164 та ўйинда ўз ҳисобига 90 та гол ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!