Мессининг мухлислари хурсанд бўлди!

“Барселона” сардори Лионель Месси Ла Лиганинг 31-турида “Хетафе” дарвозасини икки марта ишғол қилиб, жамасининг 5:2 ҳисобидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.Месси

Ушбу учрашувдаги дубль эвазига жорий мавсумдаги голлари сонини 25 тага етказиб олган аргентиналик ҳужумчи тарихий натижа қайд этди.

Энди Месси Испания чемпионатида кетма-кет 12 мавсумдан бери камида 25 та гол урган ягона футболчига айланди.

Жорий йилнинг март  ойида Месси бир чемпионатда кўп гол уриш бўйича футбол қироли Пеленинг рекордини янгилаган эди.

Лионель Месси Каталония клуби таркибида қатор рекордлар соҳиби ҳамдир. Бундан ташқари, у “Барса” таркибида жами 35 та совринга эга чиққан.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар