Мессининг мухлислари хурсанд. Лео ниҳоят Роналдудан ўзиб кетди!

Америка кубогининг чорак финал учрашувида Лионель Месси Эквадор терма жамоаси дарвозасини жарима нуқтасидан ишғол қилиб, жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, аргентиналик ҳужумчининг клуб ва терма жамоа сафида жарима зарбаларидан киритган голлари сони 58 тага етди ва у бу борада асосий рақобатчиси Криштиану Роналдудан ўзиб кетди.

Португалиялик юлдуз фаолияти давомида жами 57 та жарима  зарбасини рақиб дарвозаси тўрига жойлай олган.

Фаолиятининг сўнгги босқичини бошдан ўтказаётган Месси ва Роналду турли рекордларни янгилаш бўйича ўзаро рақобатлашиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!