Мессининг натижаси Роналдуга армон бўлиб қолаверади

Ресурс Football Threads компанияси “барселона” сардори Лионель Меси ва “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг самарадорлиги статистикасини ўрганиб чиқди.

Унга кўра, Месси кейинги 15000 минг дақиқа ёки 166 та учрашув (қарийб уч мавсум) давомида гол урмаса ва голли пас оширмаса ҳам ҳужумдаги самарадорлик кўрсаткичи бўйича Роналдудан юқорида тураверади.

Ҳисоб-китобларга қараганда, Месси ҳар 85,3 дақиқада гол уради ёки ассистни амалга оширади.

Шу пайтга қадар, Месси 863 та учрагувда 700 та гол ва 317 та голли пас бериб, гол-пас тизими бўйича 1017 очко жамғарган. Роналду эса 1006 ўйинда 729 та гол ва 259 та ассист билан 988 очко тўплаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)