Мессининг олдида фақатгина Хави қолди

"Барселона" форварди Лионель Месси Ла Лиганинг 17-туридан ўрин олган "Уэска"га (1:0) баҳсда асосий таркибда майдонга тушди.

Ушбу беллашув аргентиналик футболчи учун "Барселона"даги расмий 750-ўйини бўлса, Ла Лигадаги 500-баҳс бўлди.

Мессига Каталония клуби сафида Испания чемпионатида майдонга тушиш борасида Хавига етиб олишига саноқли баҳслар қолди. 1998-2015 йиллар давомида"Барса"да 767 та учрашув ўтказган ярим ҳимоячи Ла Лигада 505 та беллашувда ўйнаган.

"Кўк-анорранглилар" сафида 644 та гол урган Месси клуб тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.
Форвард 2004 йилда "Барселона"да 17 ёшида дебют қилган.

Шу қаторда, 33 ёшли футболчи Ла Лигада 500 та баҳс ўтказган биринчи легионерга айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!