Мессининг режаси аниқ бўлди
Лионель Месси Қатар майдонларида Аргентина терма жамоасини жаҳон чемпионатига айлантириш учун курашаётган бир пайтда унинг клублар миқёсидаги фаолияти энг кўп муҳокама уйғотаётган мавзу бўлиб қолмоқда.
Мессининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди. Футболчининг ўзи келажак фаолияти ҳақида мундиалдан кейин бош қотиришини айтган.
Яқинда Лео ёзда АҚШ чемпионатига кўчиб ўтиб, “Интер Майами” сафига қўшилиши ҳақида маълумот тарқатилганди.
Sky Sports нашри бу хабарларни инкор этиб, ўртага бошқа версияни ташлади. Бу нашр журналистлари Месси камида 2024 йилнинг ярмига қадар Европада қолишини аниқлаган. Бундан ташқари, ишлар режадагидек кетса, аргентиналик юлдуз 2025 йилни ҳам “кўҳна қитъа”да ўтказади.
Фикрлар