Мессининг танқидига учраган ҳакам Саудия Арабистони ҳакамлар ҳайъатини бошқариши мумкин
Ҳакам Антонио Матеу Лаос ёзда Саудия Арабистонида ҳакамлар ҳайъатини бошқариши мумкин.
46 ёшли испаниялик мутахассис Ла Лигада ҳакамлик фаолиятини давом эттирмоқчи, регламентга кўра, ҳакамлик учун 45 ёш чегараси белгиланган. Бироқ ҳакамлар қўмитаси Лаосга истисно тариқасида Ла Лигадаги ўйинларни бошқаришга рухсат беради.
"Estadio Deportivo" хабарига кўра, Лаосга келаси мавсумда Ла Лига учрашувларига тайинланиши аниқ эмас, шунинг учун у Саудия Арабистони таклифини кўриб чиқмоқда.
Шунингдек, Испания футбол федерацияси раҳбари Луис Рубиалес мамлакат ҳакамлар қўмитаси раҳбари лавозимига Луис Медина Канталехо ўрнига Лаосни тайинлаш варианти ҳам бор.
Фикрлар