Мессининг яна бир хотамтойлиги ёҳуд у терма жамоаси қўриқчилари маошини тўлаб берди

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси  мамлакат футбол федерациясининг терма жамоа қўриқчилари олдидаги қарзларини тўлаб берди. Футбол федерациясидаги юзага келган инқироз туфайли улар мамлакат терма жамоасини ҳимоя қилувчи қўриқчиларга деярли 6 ойдан буёон маош тўлай олмаган. Шу сабали улар бу масалада шахсан Мессининг ўзига мурожаат қилишди. Бу ҳақда Diario Uno нашри хабар бермоқда.

Журналист Хуан Пало Варскининг айтишича, Бразилия билан ўйиндан олдин қўриқчилар Мессининг олдига келишиб шундай дейишган:

“Сен билан гаплашиб олишимиз керак. Биз 5-6 ойдан буён маош олмаяпмиз. Сен жамоа сардорисан ва шу сабаб сендан ёрдам сўраймиз”.

Шундан сўнг, Месси отасига қўнғироқ қилган ва шахсий ҳисобидан қўриқчиларнинг маошини тўлаб берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!