Мессининг йўқлиги ҳаммага фойда
Франция терма жамоаси ва ПСЖ собиқ футолчиси Жером Ротен ҳозирги таркиб юлдузи Лионель Мессининг клубдан кетиши тарафдори эканини билдирди.
Мессининг кетиши ҳамманинг фойдасига ишлайди. Лео, хайр ва сенга омад.
- “Барселона” уни қайтаришга уринаётгани ҳақида ўқидим. Месси бу шаҳарни яхши кўради ва ҳар ҳафта охирида ўша ерга учади. “Барселона”га бор кучини беради, деб ўйлайман, - деди Жером Ротен.
ПСЖ мухлислари Лионель Мессини жамоа учун бор кучини бериб ўйнамаётганликда айбламоқда. Кейинги пайтда аргентиналик юлдузга нисбатан ҳуштакбозлик бўляпти. ПСЖ раҳбарияти ҳам амалдаги жаҳон чемпиони Чемпионлар лигасида муҳим фигурага айлана олишига ишонмай қўйди.
Фикрлар