"Металлург" "Андижон"нинг собиқ легионери билан келишувга эришди

Про лиганинг янги мавсумига тайёрланаётган "Металлург" навбатдаги трансферни амалга оширди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида черногориялик легионер Армин Бошняк таклиф этилди. Юртдошларимизга "Андижон" клуби сафидаги ўйинлари билан яхши таниш бўлган футболчи янги мавсум "Металлург" сафида тўп тепади.

Черногорияда мавсум қизғин палласига кирган десак, муболаға бўлмайди. "Меридианбет 1" мусобақасида 21-турдан кейин "Сутеска" жамоаси 39 очко билан етакчи бўлса, "Арсенал" 26 очко жамғариб, 8-поғонани эгаллаб турибди. 19 учрашувда майдонга тушган Бошняк ҳисобига 4 та гол уриб, 3 та ассист ёздириб қўйган. 

Армин фаолияти давомида "Единство", "Искра", "Рудар", "Зета", "Балкани" (Косово), "Тампинс Роверс" (Сингапур), "Езеро", "Андижон" ва "Арсенал Тиват" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 

Армин Бошняк
Туғилган санаси: 20.04.1994
Бўйи: 1.87
Амплуаси: Ярим ҳимоячи, ҳужумчи
Ўйнаган жамоалари: "Единство", "Искра", "Рудар", "Зета", "Балкани" (Косово), "Тампинс Роверс" (Сингапур), "Езеро", "Андижон", "Арсенал Тиват"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!