"Металлург" босниялик легионери билан яна бир йиллик шартнома имзолади

"Металлург" клуби Керим Палич билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. Босниялик футболчи яна бир йил бекободликлар сафида тўп тепади. 

Шунингдек, "маъданчилар" айни кунларда аксарият ўйинчилар билан шартнома муддатини узайтириш борасидаги ишлар давом эттирилаётганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Металлург"нинг иккинчи йиғини январь ойининг биринчи ўн кунлигида яна Бекободда ташкил этилади. Клуб режасига биноан Бекободда ҳамда Тошкентда бир қатор кўрик-назорат учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!