"Металлург" Иброҳим Нўмоновни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди
Иброҳим Нўмонов — "Металлург" футболчиси, дея таништирилди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз таркибни шакллантириш, кучайтириш ишларини ҳам жадал суратларда олиб бормоқда.
Жумладан, ярим ҳимоячи Иброҳим Нўмонов янги мавсумда "Металлург" шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Нўмонов ўтган мавсумнинг дастлабки қисмини "Машъал"да бошлади ва кейинчалик "Бухоро" жамоаси сафига кўчиб ўтди. Умумий ҳисобда Суперлига ва Ўзбекистон кубоги доирасида футболчи 27 та баҳсда майдонга тушди ва 2 бор шерикларига голли узатма етказиб берди.
Иброҳим Нўмонов футболчилик фаолияти давомида "Нефтчи", ОКМК, "Чизре Серҳат Спор" (Туркия), "Машъал У-21", "Машъал", "Қўқон-1912" ва "Бухоро" клублари сафида тўп тепган", - дейилади хабарда.
Фикрлар