"Металлург" иккинчи даврага тайёргарликни 12 июлдан бошлайди
Икки кун муқаддам “Турон” жамоасига қарши 8-турнинг қолдирилган ўйинини ўтказган Бекободнинг “Металлург” футболчиларига қисқа муддатли таътил берилди. Жамоанинг черногориялик мураббийлари ҳам ўн кунга ўз Ватанларига жўнаб кетишди. Мураббийлар штаби ҳамда футболчилар энди 12 июль санасида Бекободдаги қароргоҳида тўпланишади.
Футболчилар дам олишга кетгани билан клубда иш қизғин давом этмоқда. Клуб раҳбарияти, селекционер мураббийлар иккинчи даврага жамоа таркибини кучайтириш борасидаги ишлар билан банд. Ўз навбатида клубнинг қолган тизимлари ҳам режага биноан фаолиятларини давом эттиришяпти.
"Металлург" матбуот хизмати.
Фикрлар