«Металлург» канадалик ҳужумчиси билан шартнома тузди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Канадалик ҳужумчи Нэйтан Тодд расман магнитогорсклик «Металлург» жамоаси билан шартнома имзолади.

 

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, 30 ёшли форвард «Металлург» билан икки йиллик келишувга эришди. Ушбу мавсумда Тодд Москва «Спартак»и ва Қозоннинг «Ак Барс» жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Бундан олдин эса у КХЛда Уфа клуби «Салават Юлаев» таркибида тўп сурган.

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Нэйтан Тоддни «Спартак» таркибида бошлаган эди. «Қизил-оқлар» сафида у 44 ўйин ўтказиб, 13 та шайба муаллифи бўлди ва 23 марта ҳамкасбларига гол уришга ёрдам берди. Мавсум ўрталарида ҳужумчи «Ак Барс»га ўтди ва Қозон клуби учун мунтазам чемпионат доирасидаги 17 учрашувда 9 та гол уриб, 8 та голли пас берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!