“Металлург” – “Навбаҳор” ўйини превьюси
Ads

2018 йилги мамлакат миллий чемпионатини Бекободнинг "Металлург" клуби ўз уйида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасига қарши учрашув билан бошлайди. "Металлург" матбуот хизмати мазкур ўйин превьюсини тақдим этди.

Мазкур жамоалар бугунгача кучлилар сафида 40 марта тўқнаш келишган. Бугунгача ортда қолган ўйинларнинг 11 тасида "маъданчилар" ғалаба қозонишган. Ўнта ўйинда кучлар тенг келган бўлса, 19 ўйин наманганликларнинг ютуғи билан якунланган.

Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбатидаги фарқ "лочинлар" фойдасига – 45-62. Ушбу жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршиликларидаги энг йирик ҳисоб 2003 йили қайд этилган. Ўшанда бекободликлар «Навбаҳор»га 0:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган. Бу бекободликларнинг Олий лига баҳсларидаги ҳам энг йирик мағлубияти ҳисобланади. Ўтган мавсум охирида “Металлург” “Навбаҳор”ни 5:1 ҳисобида доғда қолдириб, бу жамоалар тўқнашувидаги йирик ғалабасини расмийлаштирди.

Унгача "Металлург" “Навбаҳор”ни муқаддам учта тўп фарқи билан ютганди.  "Лочинлар"дан мазкур тўқнашувларда энг кўп муваффақиятга эришган футболчи Шуҳрат Мирхолдиршоев саналади. У бекободликлар дарвозасига 12 та тўп киритган. “Металлург” жамоасидан эса Зоҳид Абдуллаев рақиблари дарвозасини 7 марта ишғол этган.

Жамоаларнинг Бекободда ўтказилган сўнгги бешта учрашуви:

2017 “Металлург” – “Навбаҳор” – 0:0

2016 “Металлург” – “Навбаҳор” – 5:1

2015 “Металлург” – “Навбаҳор” – 2:3

2014 “Металлург” – “Навбаҳор” – 2:0

2013 “Металлург” – “Навбаҳор” – 2:1.

Минбар

Барча блоглар