“Металлург” Қўқонда қачон ғалаба қозонади?

Суперлига 21-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” - “Металлург” учрашуви 30 сентябрь куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотларини тақдим этди.

Ўзаро ўйинлар

Мазкур жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 19 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг тўққизтасида қўқонликлар ғалаба қозонишган. Саккизта учрашувда бекободликларнинг қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати 30-29 "Қўқон-1912" жамоаси фойдасига. Ўзаро учрашувларда водийликлар 29 очкони қўлга киритган. “Металлург” ҳисобида эса 26 очко мавжуд.

Қўқонда бўлиб ўтган учрашувлар:

13.07.2018. Қўқон 1912 – Металлург - 2:1
22.04.2017. Қўқон 1912 – Металлург - 3:0
17.09.2016. Қўқон 1912 – Металлург - 2:1
25.10.2015. Қўқон 1912 – Металлург - 2:1
13.09.2003. Қўқон 1912 – Металлург - 4:0
23.11.2002. Қўқон 1912 – Металлург - 1:0
29.04.2000. Темирйўлчи – Металлург - 2:0
02.10.1999. Темирйўлчи – Металлург - 5:1
05.09.1998. Темирйулчи – Металлург - 1:1

Йирик ғалабалар

"Қўқон-1912" вакиллари ушбу жамоани уч марта йирик ҳисобда доғда қолдиришган – 1999 йилда 5:1, 2003 йилда 4:0, 2017 йилда 3:0. Ўз навбатида “Металлург” ҳам икки марта рақибини йирик ҳисобда мағлуб этган – 2000 йилда 6:1, 2017 йилда 3:0.

Ўзаро ўйинларда қайд этилган дуранглар эса ушбу жамоаларнинг биринчи ва иккинчи учрашувларида яъни, 1998 йилдаги баҳсларда қайд этилган. 20 йилдан бери бу клублар тўқнашувида дуранг натижа кузатилаётгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!