"Металлург" таркибига марказий ҳужумчини қўшиб олди!
Янги мавсум "Металлург" ҳужум чизиғида Марко Миличковични кўрамиз!
Марконинг Бекободга Литванинг "Жальгирис" (Вильнюс) клубидан келаяпти. Болтиқбўйи жамоасига Марко 2022 йил "Петровац" футбол клубидан ўтганди.
Футболчилик фаолиятини у 17 ёшида Черногориянинг "Титоград" жамоасида бошлаган. Кейинчалик "Младость", "Отранд Олимпик", "Фероникели" (Албания) жамоаларида ўйнади.
Черногория U19 (3 ўйин), U21 (4 ўйин, 1 гол) терма жамоаларига жалб этилган. Профессионал футболчилик фаолиятида 179 та учрашувда майдонга тушган, 29 та гол урган, 7 марта огоҳлантирилган. Халқаро майдонда 23 та ўйинга тўп сурган. Литва чемпиони, мамлакат кубоги ва Суперкубоги соҳиби.
Фикрлар