"Металлург" Туркияда 4 та назорат ўйинини ўтказади. Рақиблардан 2 таси маълум
Бекободнинг “Металлург” жамоаси ҳам Туркияда йиғин ўтказишни режалаштирган. Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Анталияда 4 та назорат ўйини мўлжалланган.
“Бекободликлар Тошкентда тайёргарликни яна икки кун давом эттиришади. Шундан кейин жамоа аъзолари учинчи босқични ўташ учун хорижга – Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олади. “Металлург” хорижда тўртта назорат учрашувини ўтказишни режалаштирган. Ҳозирча спарринг рақиблардан иккитаси маълум. Булар - Украинанинг “Металлист” ҳамда Арманистоннинг “Алашкерт” жамоаларидир. Яна иккита рақиб билан дастлабки келишув бор, аммо узил кесил бир тўхтамга келинмаган. Шу сабаб қолган учрашувлардаги рақиблар ҳақида кейинроқ қўшимча маълумот берамиз”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Луисма Эрнандес бошчилигидаги “Металлург” Туркия сафарига 3 февраль санасида учиб кетади.
Фикрлар