"Металлург" устидан ғалаба қозонган "Сўғдиёна" "Пахтакор" билан тенглашиб олди

Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган "Металлург" - "Сўғдиёна" учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлим сўнгида Шахбоз Жўрабеков аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. 86-дақиқада Марко Колакович ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Шу тариқа, жиззахликлар очколари сонини 15 тага етказиб олган ҳолда, онлайн жадвалда 1-ўриндаги "Пахтакор"га етиб олди. Имкониятни бой берган "Металлург" 9 очко билан 7-поғонани банд этган.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. "Сўғдиёна" навбатдаги ғалабасини Бекободда қўлга киритди.

  • 90+5'

    Сўнгги сонияларни мезбонлар олдинги чизиқда ўтказмоқда.

  • 90+3'

    Искандар Шойқулов ва Шоҳруз Норхонов ўз ўрнини Алижон Бегимқулов ҳамда Саҳоб Рашидовга бўшатиб берди.

  • 90+2'

    Узоқ масофадан берилган зарбани Лобанов қайтарди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Сўнгги дақиқаларни мезбонлар фаолроқ ўтказади.

  • 86'

    ГОООООООООООЛ! Меҳмонлар ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни Марко Колакович боши билан дарвозага тўғирлаб юборди.

  • 84'

    "Металлург"нинг голи қоидабузарлик натижасида бекор қилинди. Жарима майдони ичида Норхоновга нисбатан қоида бузилган.

  • 83'

    Элёр Орипов майдонга тушди. У Шахбоз Жўрабеоквни алмаштирди.

  • 81'

    Жиззахликларнинг навбатдаги ҳужуми бесамар кетди. Лобанов эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 79'

    Станислав Андреейга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 77'

    Чумакнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 76'

    Ўйин меҳмонларнинг кичик устунлиги остида давом этяпти. Мезбонлар қарши ҳужумга таянмоқда.

  • 74'

    Даниэль Насриддинов ҳамда Жасур Ҳасанов майдонни тарк этди. Улар ўрнига Жамшид Болтабоев ва Арсланмурат Аманов ўйинга қўшилди.

  • 73'

    Сўнгги дақиқаларда футболчилар бироз асабларини жиловлай олмай қолмоқда.

  • 71'

    Бу сафар Сардор Қулматовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 69'

    Шаҳзодбек Нурматов ўз ўрнини Евгений Чумакка бўшатиб берди.

  • 68'

    Тошқўзиевнинг узатмасидан кейин дарвозабон тўпга эга чиқди.

  • 67'

    Люка Чермелга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 66'

    Ихтиёр Тошпўлатовга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 64'

    Қўполликлар сони бироз ортиб кетди.

  • 62'

    "Металлург" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 61'

    Меҳмонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 59'

    Жиззахликлар ўйинга фаоллик қўшди. Шайқуловнинг зарбаси хавфли чиқди.

  • 57'

    Дамир Темиров ўз ўрнини Зоҳид Абдуллаевга бўшатиб берди.

  • 56'

    ВАРни ўз кўзи билан кўрган Норсафаров пенальтини бекор қилди.

  • 55'

    Ҳакам видеотакрорларни ўз кўзи билан кўриш учун майдон четига йўл олди. Кутамиз...

  • 53'

    Жарима майдони ичида Тошпўлатов рақибини йиқитди. Норсафаров пенальти белгилади.

  • 52'

    Бўлимларнинг иккинчисида бекободликлар нисбатан фаолроқ ўйнамоқда.

  • 50'

    Видеотакрорларни ўз кўзи билан кўрган Норсафаров сариқ карточка билан чекланди.

  • 49'

    Ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларидан вазият қизил карточкага тортиши борасида маслаҳат сўради. Воқеалар ривожини кузатамиз.

  • 48'

    Ғофурбековга нисбатан жиддий тарзда қўпол ўйнаган Шайқулов огоҳлантирилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+5'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+4'

    Темировдан хавфли зарба, Митрович ўз ўрнида!

  • 45+4'

    Металлургдан тезкор қарши ҳужум, аммо самарасиз.

  • 45+4'

    Бош билан хавфли зарба, тўп тўғри Лобановнинг қўлига бориб тушди.

  • 45+3'

    Бурчак тўпи "Сўғдиёна" фойдасига.

  • 45+1'

    Одил Абдумажидовга фол учун сариқ карточка кўрсатилди.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Голдан сўнг ўйин темпи бироз тушди.

  • 43'

    Иккала жамоа аъзолари тўқнашиб кетишди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 42'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Шаҳбоз Жўрабеков жарима зарбасини аниқ амалга оширди ва ҳисобни очди! Супергол! 0-1!

  • 40'

    "Сўғдиёна"да стандарт вазият юзага келди. Хавфли зарба кўришимиз мумкин.

  • 37'

    Кетма кет хавфли ҳужумлар қийинчилик билан қайтарилди меҳмонлар томонидан.

  • 35'

    Тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи.

  • 34'

    Очиқчасига ҳужум тўхтатиб қўйилди, Норсафаров эса сариқ карточка кўрсатмади меҳмонлар ҳимоячисига.

  • 31'

    "Металлург"нинг ҳужуми! Митрович ўз ўрнида.

  • 30'

    Аюбхон Нўмонов қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 29'

    Беллашув асабий руҳда давом этмоқда. Қўполликлар сони кўпайиб кетяпти.

  • 28'

    "Сўғдиёна" вакилига тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 27'

    "Металлург" футболчисининг узоқ масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 26'

    Томонлар рақиб жарима майдонига киришда катта қийинчиликка дуч келмоқда.

  • 24'

    Абдураимов шогирдларининг навбатдаги уриниши зарбага қадар етиб бормади.

  • 22'

    Ҳакам футболчилар ифторлик қилиб олиши учун ўйинни тўхтатди.

  • 21'

    Ўйин бироз паст темпда давом этмоқда.

  • 19'

    Чермелнинг узатмасига етиш учун ҳаракат қилган Норхонов рақиби билан тўқнашиб кетди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатмоқда.

  • 17'

    Тўп назорати жиззахликлар томонга ўтди.

  • 15'

    Шоҳруз Норхоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 13'

    Майдон эгаларининг чап қанотдан уюштирган навбатдаги ҳужуми якунига етмай қолди.

  • 11'

    Ўйин бекободликларнинг кичик устунлиги остида давом этмоқда.

  • 9'

    Ҳужумда қоида бузган Насриддинов огоҳлантирилди.

  • 8'

    Шахбоз Жўрабековнинг узоқ масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 7'

    Дилшод Раҳматуллаевга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 5'

    Андеев бурчакдан тўпни жарима майдони марказига етказиб берди. Бекободликлар дарвозабонга нисбатан қоида бузди.

  • 3'

    Илк дақиқалардан майдон эгалари тўпни ўзларида ушлаб турибди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!