"Металлург" устози: "Пахтакор" ҳакамлар ёрдамига муҳтож эмасди"
Ўзбекистон Суперлигаси 18-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" учрашуви якунига етди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, 23-дақиқада Забиҳилло Ўринбоев пенальтидан унумли фойдаланиб, учрашувда ҳисобни очди. Бироз ўтиб, Пшемислав Банашак мувозанатни тиклади. 56-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Аббосбек Файзуллаев "шерлар"ни олдинга олиб чиқди.
Ўйиндан сўнг ҳар иккала жамоа мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида "Металлург" устози Луисма Эрнандеснинг фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин:
- Футболчиларимнинг бугунги учрашувга бўлган муносабатидан хурсандман. Биз "Пахтакор"га қарши ҳар қандай натижа қайд этишимиз мумкин эди.
- Беллашувнинг охирида ҳакамларга бугунги ўйинни қайтадан кўриб чиқишни илтимос қилдим. Менга реферилар "Пахтакор"га бироз ён босгандек туюлди. Биз биламиз, "шерлар" Суперлигадаги энг яхши жамоалардан бири ва улар ҳакамларнинг ёрдамига муҳтож эмас.
- Бугунги учрашувдан келиб чиқиб, ВАРнинг қанчалик муҳимлигини билсак бўларди. Очиғи, ВАР нега йўқлиги тушунмадим.
- Голгача ва голдан кейин ҳам жамоамиз интенсив футбол намойиш этди. Биз ушбу майдонга тарихий ғалабани қўлга киритиш учун келгандик. Пойтахт клуби баҳсли вазиятдан гол урди. Шундай бўлса ҳам шогирдларим кўрсатган ўйиндан кўнглим тўлди.
Фикрлар