"Металлург" устози: "Яхши ўйнадик дея олмайман"
Суперлига 10-туридан ўрин олган ОКМК – Металлург (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Веско Стешевич ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Дастлабки 25 дақиқаликни жуда ёмон ўтказдик. Таймнинг иккинчи ярмида эса бироз жонландик, аммо мезбонлар танаффусга гол киритган ҳолда йўл олишди.
Иккинчи бўлимда эса бир қатор ўзгаришларни амалга оширдик. 3 та вазиятимиз бўлди, бироқ ҳисобни тенглаштира олмадик.
Бугун яхши ўйнадик дея олмайман, аммо ўтган тур анча мазмунли ҳаракат қилгандик. Ҳужумда муаммоларимиз бор. Вазиятлардан фойдалана олмаслик – бу бизнинг оғир нуқтамиз. Шунга қарамай, камчиликлар устида ишлаб, натижаларимизни яхшилашна интиламиз".
ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар