"Металлург" янги футболчининг трансферини эълон қилди
Бугун "Металлург" матбуот хизмати янги трансферни эълон қилди. Ушбу хабарда шундай дейилади:
"Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз таркибига янги ўйинчи қўшиб олди. 2022 йилги мавсумнинг биринчи даврасини Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида ўтказган Беҳруз Шодмонов эндиликда “Металлург” таркибида тўп суради. У биринчи даврада 8 та ўйинда майдонга тушди ва 5 марта огоҳлантирилди.
Беҳруз Шодмонов 22 ёшда. 1999 йилнинг 21 июль санасида таваллуд топган. Футболчилик фаолиятини “Бухоро” жамоасида бошлаган. Кучлилар сафида 50 та учрашувда 3990 дақиқа ўйнаган. 2 та гол киритган, 14 марта огоҳлантирилган.
“Металлург”нинг аҳил оиласига хуш келибсан, Беҳруз!"
Маълумот учун: Беҳруз Шодмонов
22 ёшда. 1999 йилнинг 21 июль санасида туғилган.
Амплуаси – ярим ҳимоячи
Фаолият юритган жамоалари:
2018-2020 йиллар – “Бухоро” (Бухоро)
2022 йил биринчи давра – “Сўғдиёна” (Жиззах)
Фикрлар