"Метро Люблино" илк мағлубиятини Ўзбекистон вакилидан қабул қилиб олди

  • 23 март, 2023, 13:38
  • 0
  • MMA

22 март куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида "Октагон 43" турнири бўлиб ўтди.

Ушбу жанг оқшомида ёш истеъдодли ММА жангчимиз, Жасур Анорбоев шогирди Санжар Зокиров тожикистонлик "Метро Люблино работаем" челленджи билан машҳур Саймўмин Мадиевга қарши жанг қилди.

Жангдан аввал яққол "фаворит" саналган Мадиев юртдошимизга қаршилик қила олмади. Бутун жанг мобайнида ажойиб ҳаракат қилган ҳамюртимиз 3-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди ва мағлубиятсиз одимини давом эттирган ҳолда, рекордини 5-0 кўринишга олиб келди. Мадиев эса илк мағлубиятини Зокировдан қабул қилиб олди. Бунга қадар Тожикистон вакили 5 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонганди. Ушбу ажойиб ғалаба билан юртдошимизни муборакбод этамиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!