Мэйсон Гринвуд келажаги борасида қарор қабул қилди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд олти ойлик танаффусдан сўнг футболга тўлиқ қайтишга яқин турибди. Журналист Самуель Лакхурстнинг хабар беришича, инглиз футболчиси “Аталанта”га ижара асосида ўтади.

Манбанинг қайд этишича, Гринвудда ҳам Туриннинг “Ювентус” билан варианти бўлган, бироқ Мейсон “Аталанта” вариантини танлаган. "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг раҳбариятни доимий равишда Гринвудни сотмасликка чақирди ва клуб раҳбари мураббийнинг фикрини тинглади.

21 ёшида Гринвуд Англия премьер-лигасида 83 та ўйин ўтказган ва у эрда 22 та гол урган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!