Мейвезер НБА жамоаларидан бирини сотиб олмоқчи

  • 15 август, 2017, 13:05
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер НБА жамоаларидан бирига эгалик қилишни мақсад қилган.

Унинг сўзларига кўра, баскетбол ўйинларига пул тикишни тўхтатиш вақти келди. Эслатиб ўтамиз, америкалик спортчи NFL ва талабалар футболига катта миқдордаги пул сарфлаши билан машҳурдир.

​– НБА жамоасига эгалик қилиб, пул тикишни тўхтатмоқчиман, – дейди Мейвезер ESPN нашрига. –Сенда НБА жамоаси бўлса, бу ишларни қилиш мумкин бўлмай қолади. Шунинг учун тезроқ бирорта жамоани сотиб олиб, футбол, баскетбол ёки бошқа спорт турларига пул сарфлашни тўхтатишни сабрсизлик билан кутяпман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!