Мэйвезер вафот этди

Икки вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Рожер Мэйвезер 58 ёшида вафот этди.

Сўнгги бир неча йил ичида Рожер Майвезернинг соғлиғи сезиларли даражада ёмонлашганди. 2015 йилда Флойд бокс туфайли амакиси баъзи хотираларини йўқотганлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Рожер Мэйвезер Флойд Мэйвезернинг амакиси ва собиқ мураббийи ҳисобланади.

Маълумот учун, Рожер Мэйвезер 1981 йилдан 1999 йилгача профессионал боксда ўз жангларини ўтказган. Америкалик 72 та жанг ўтказиб, 59 марта ғалаба қозонган ва 13 та мағлубиятга учраган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)