Мейвезер ёки Пакьяо? Иқболжон Холдоров ўз танловини маълум қилди
"Жанг' лойиҳасининг навбатдаги ҳафтасига ҳам старт бердик. Бу ҳафта бизнинг "қаҳрамон"ларимиз Флойд Мейвезер ҳамда Мэнни Пакьяо бўлади.
Биз ўзбек бокс оламиз вакилларидан улар ўртасидаги танловга қизиқишни бошладик. Дастлабки боксчимиз Иқболжон Холдоров бўлди ва у ўз танловини маълум қилди.
- "Иккиси ҳам афсона ва ўз вазн тоифаларидаги энг кучлилар саналади. Иккисидан бир кучли дейиш қийинроқ. Бироқ, статистика "гапиради". Пакьяони Флойд мағлуб қилган. Қолаверса, Мейвезер фаолиятида бирор марта мағлуб бўлмаган. Шундай экан, иккисидан бирини танлаш керак бўлса, мен Флойд Мейвезерни танлайман!", - деди Иқболжон.
Фикрлар