Мейвезер ёки Пакьяо? Мағлубиятсиз боксчимиз Ғайрат Аҳмедовнинг танлови
"Жанг" лойиҳасининг навбатдаги иштирокчиси собиқ боксчи, профессионал йўналишда мағлуб бўлмаган юртдошимиз Ғайрат Аҳмедов бўлди.
"Гарри" номи билан машҳур бўлган юртдошимиз ҳафта "қаҳрамон"лари Флойд Мейвезер ва Мэнни Пакьяо ўртасида ўз танловини маълум қилди.
- Бу икки боксчи орасида танлов қилиш жуда қийин. Иккиси ҳам ўзгача боксчи. Бироқ, мен Пакьяони танлаган бўлардим. Чунки Пакьяони боксини жуда кўпчилик яхши кўради. Энди, бокс деганда урушиш-да, Мейвезер кўпроқ техникага эътибор қаратади. IQ си баланд боксчи. Аммо, менга Пакьяонинг услуби ёқади. Танловим Мэнни Пакьяо!" , - деди Ғайрат Аҳмедов.
Фикрлар