Мэйвезернинг шогирди енгилмас боксчини нокаут қилди
Ads
 

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс кечасида 22 ёшли америкалик Жервонта Дэвис биринчи енгил вазнда IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони - пуэрто-риколик Хосе Педрасага қарши рингга чиқди.

Бу жангга қадар амалдаги чемпион Педраса 22 та учрашувни, Дэвис эса 16 та баҳсни ўз фойдасига ҳал қилган эди.

Енгилмас боксчи Флойд Мэйвезер промоутерлик қилаётган Жервонта Дэвис жангда машҳур устозининг ишончини оқлади. Ёш боксчи ўзидан анча тажрибали бўлган рақибини 7-раундда нокаут қилишга муваффақ бўлди.

Фаолияти 16-нокаутини нишонлаган Дэвис рақибининг чемпионлик камарини эгаллаб олди.

SPORTS.uz