Микаэль Секейра: Ушбу ғалаба навбатдагилари учун куч беради

Суперлига 7-турида "Машъал"га қарши ўйиндаги ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Бугун футболчилар яхши ўйин намойиш қилиб беришди. Улар кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Aйтишим мумкинки, ўйин бизнинг режамиз остида ўтди.

"Машъал" жамоасини ҳурмат қиламиз, таркибида жуда яхши футболчилар бор. Шуни инобатга олган ҳолда учрашувга кучли тайёргарлик кўрдик.

"Локомотив" жамоасини табриклайман. 3 очко олганимиздан хурсандман. Сафарда ғалабага эришиш осон эмас. Ушбу муваффақият навбатдагилари учун куч беради. Шу йўлда давом этамиз, - деди Микаэль Секейра.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!