
Микаутадзе "Вильярреал"га ўтиши мумкин
Журналист Фабрис Хокинснинг хабарига кўра, "Лион" ҳужумчиси Жорж Микаутадзе "Вильярреал"га кўчиб ўтиши мумкин. 24 ёшли футболчи испания клуби билан узоқ муддатли шартнома борасида келишиб олган.
Томонлар ўртасидаги трансфер қиймати тахминан 30 миллион еврони ташкил қилиши айтилмоқда.
Микаутадзе 2024 йилда "Лион"га қўшилган эди. Ўтган мавсумда у Лига 1 доирасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.
Фикрлар