Микель Артета жароҳат сабаб кўп ўйин ўтказиб юбораётган Эдегор ҳақида гапирди
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета нима учун жорий мавсум Мартин Эдегор учун яхши бўлмаётганини тушунтириб берди.
"Бир ой деганда у жароҳатдан сўнг яна майдонга қайтди. Бу Эдегор учун ўтказиб юборилган ўйинлар сони жиҳатидан жуда мураккаб мавсум. У учун ноодатий ҳолат. Мартинга ритим ва жамоа билан доимий алоқа керак. Бу нафақат унинг, балки барчамизнинг муаммомиз. Унинг ўрни жамоада жуда муҳим, гарчи томошабинлар унинг фойдасини ҳар доим ҳам сезмасалар ҳам. Унинг майдондаги ҳиссаси статистик кўрсаткичлардан анча чуқур. "Арсенал" Эдегор билан усизга қараганда анча кучлироқ",- деди "тўпчилар" устози.
Маълумот учун, "канонирлар" АПЛнинг бу турини ўз уйида "Борнмут"га қарши ўтказади бу жамоалар ўртасида учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 16:30 да старт олади.

Фикрлар